Жаҳон | 00:33 / 02.05.2017
7841
1 дақиқада ўқилади

Таиландда Москва-Бангкок рейсида жароҳат олган 5 россиялик операция қилинди

Фото: ntv.ru

Бангкокдаги "Самитивет Синаккарин" шифохонасида "Аэрофлот" авиакомпаниясининг  Москва-Бангкок рейсида жароҳат олган 5 россиялик операция қилинди.

РИА “Новости” ахборот агентлигининг маълум қилишича, операцияларнинг аксарияти синиш жароҳатлари билан боғлик бўлган.  

Таъкидланишича, 2 май куни эрталабга яна 3 та операция белгиланган. 

Шифохонада яна 7 россиялик қолмоқда, бироқ улар жарроҳлик аралашувига эҳтиёж сезмаяптилар. 

1 май куни Москвадан келаётган самолёт Бангкок аэропортига яқинлашиш вақтида кучли турбулентлик зонасига тушиб қолган. Самолёт кучли силтаниши оқибатида 27 йўловчи турли даражадаги жароҳатлар олган. Москва ҳудудлараро транспорт прокуратураси йўловчиларнинг шикастланиши юзасидан текширув бошлаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид