Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Ўзбекистон темир йўллари" 185 та янги иш ўрнини ташкил қилди
Бугун, 2 май куни Миллий матбуот марказида "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти (АЖ)нинг жорий йилнинг I чорак ижтимоий-иқтисодий фаолияти якунлари ва келгусидаги режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда АЖ раҳбарияти вакиллари, бошқарма бошлиқлари, тармоқнинг корхона ва ташкилотлар мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
Тадбирда таъкидланишича, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан шу кунга қадар темир йўл соҳасида белгиланган асосий вазифалар бажарилган. Жумладан, 2017 йилнинг I чорагида АЖ темир йўл станцияларидан 16,5 миллион тонна юк ортилиб, ўз манзилига етказилган. Шу билан бирга йўловчи ташиш ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 152,1 минг йўловчига кўпайиб, жами 5,1 миллион йўловчи манзилига етказилган.
Шунингдек бу даврда Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган 46 та лойиҳа бўйича жами 12,91 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, бу эса режага нисбатан 106 фоизни ташкил қилади.
Ҳисобот даврида АЖнинг саноат корхоналарида қиёсий нархларда 91,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Бундан ташқари, ушбу давр мобайнида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан 185 та янги иш ўрни ташкил қилинди. Бугунги кунда унинг ишчилари сони қарийб 70 мингдан зиёдни ташкил этади.
Мавзуга оид
08:29 / 01.12.2025
SIPRI ҳисоботи: Украинадаги уруш фонида қурол савдоси тарихий максимумга чиқди
10:03 / 13.11.2025
2025 йил III чораги: ишсизлар улуши 4,9 фоиз
13:12 / 14.05.2025
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
15:05 / 07.03.2025