Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТОнинг майдаги саммитида Черногория ҳам иштирок этади
25 май куни Брюсселда ўтказиладиган НАТО саммитида унинг бўлғуси аъзоси Черногория ҳам иштирок этади. Бу ҳақда НАТОнинг бош котиби Йенс Столтенберг Европарламентда маълум қилди.
"Аслида саммитда 28 та эмас, 29 та аъзо бўлади, чунки Черногория ҳозир НАТОга кириш жараёнида турибди", деб айтди Столтенберг.
Черногория ва НАТОга кирувчи давлатлар маъқулловидан кейин Черногория НАТОнинг 29-аъзосига айланади. Черногориянинг НАТОга кириши баённомасини айни вақтда альянсга аъзо 28 та давлатдан 24 таси ратификация қилган.
НАТОнинг майдаги саммитида АҚШ ва Франциянинг янги президентлари ҳам иштирок этишади.
"Қисқа, бироқ жуда муҳим учрашув бўлади, чунки бу АҚШнинг янги президенти билан Европадаги, НАТОдаги ҳамда Франция президенти билан илк учрашув бўлади. Саммит трансатлантик бирдамлик ҳақида кучли ишора беришига ишончим комил", деб айтди Столтенберг.
Столтенбергнинг айтишича, саммитда террорчиликка қарши кураш ва НАТОга аъзо давлатларнинг мудофаага ажратадиган маблағлари масалалари кўрилади.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026