Жамият | 11:42 / 03.05.2017
37729
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали қачон очилиши маълум (фото)

Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги (собиқ Бобур номидаги) боғида темирчи Шомаҳмудовлар оиласига бағишланган ҳайкални ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. У боғнинг энг охирида, “Дунё қўнғироғи”дан чапда жойлашади. Бу ҳақда Nuz.uz хабар берди.

Ушбу босқичда қурувчилар ҳайкал асоси учун пойдеворни тайёрлашмоқда. Айтилишича, ҳайкалга тўрт томондан – тротуар йўлаклари ёки зиналар орқали бориш мумкин бўлади. Энг кенг, марказий зина узунлиги беш метрга тенг бўлади.

Монумент кечки вақтларда тўрт томондан ҳам ёритиб турилади. Шунингдек, гуллар қўйишга мўлжалланган асос ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.

Фото:  Nuz.uz

Ҳайкал шакллари “Истиқлол” саройи ёнидаги майдондаги илк вариант билан ўхшаш бўлади.

Фото:  Nuz.uz
Фото:  Nuz.uz

Хабарга кўра, объект жорий йилнинг 7 май куни топширилади. Республика Байналмилал маданият маркази маълумотига кўра, айнан ўша куни ҳайкалнинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади.

Аввалроқ Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмат ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали пойтахтга қайтарилиши ҳақида хабар бергандик.

Мавзуга оид