Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон жанубида кўчки остида ҳалок бўлганлар жасадини қидириш тўхтатилди
Қутқарувчилар Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аюу қишлоғида юз берган кўчки натижасида ҳалок бўлганлар жасадини қидириш ишларини тўхтатишди. Бу ҳақда ТАСС республика ФВВ матбуот хизматига асосан хабар берган.
"Айни дамга қадар ҳалок бўлган инсонлардан 8 нафарининг жасади топилди", - дея маълум қилишди идорада. Унинг ходимлари сўзларига кўра, қидирув ишларида ҳаммаси бўлиб Қирғизистон ФВВ, ИИВ ва ҳарбий хизматчиларидан иборат бўлган 300 ходим иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, Аюу қишлоғида кучли кўчки 29 апрель куни эрталаб юз берди. Тахминан 200 минг куб метр тупроқ қатлами остида 11 та бир қаватли хонадон қолиб кетди, улардан еттитасида инсонлар бўлган. ФВВ маълумотига кўра, 24 киши ҳалок бўлган деб ҳисобланмоқда, улар ичида тўққиз нафар 14 ёшгача бўлган бола ҳам бор.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026