Жаҳон | 15:49 / 04.05.2017
7069
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонлик депутат кўчки туфайли 24 киши ҳалок бўлганида ФВВни айблади

Фото: Knews.uz

Қирғизистоннинг Аюу қишлоғида юз берган кучли кўчки туфайли 24 кишининг ҳалок бўлганига мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги айбдор. Бу ҳақда Жўқорғи Кенеш йиғилишида депутат Абдуваҳоб Нурбоев маълум қилди, деб хабар бермоқда Knews.uz.

Унинг сўзларига кўра, ФВВ аҳоли кўчишни истамаса, бошқа ниманидир ўйлаб топиши керак.

«ФВВда 1 минг нафардан ортиқ ходим бор, ҳамда сизлар шунчаки ўтирибсизлар. Айнан сизлар 24 кишининг ўлимига айбдорсиз», - дея маълум қилган парламентарий.

Депутат ҳамкасби Музаффар Исоқов ФВВни ҳимоя қилиб чиққан ва фақатгина бир идорани айблаш нотўғри эканини маълум қилди.

«Жамоавий иш керак. Ҳукумат ва маҳаллий бошқарув органлари биргаликда ишлаши лозим», - дея маълум қилди у.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид