10:15 / 05.05.2017
16120

АҚШ КХДРга қарши санкциялар сабаб Россия портларини назорат қилмоқчи

Фото: ria.ru

Америка маъмурияти Россиянинг Владивосток, Находка ва Ванинодаги портларини алоҳида назоратига олиши мумкин. Бунга КХДРга қарши санкциялар ижросини таъминлаш нуқтаиназари билан ёндашилмоқда. АҚШ Конгресси вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган қонун лойиҳасида шундай меъёр кўзда тутилган, деб хабар қилган РИА Новости. 

Ҳужжатга мувофиқ, АҚШ президенти қонун кучга киргач 180 кундан кейин беш йил мобайнида БМТ ХКнинг КХДРга нисбатан қабул қилган резолюцияларини бузаётган портлар ва аэропортлар тўғрисида Конгрессга йиллик ҳисобот бериб туриши шарт. 

"Ҳар бир ҳисоботда қуйидаги портлар: …Россия Федерациясининг Находка, Ванино ва Владивосток портлари фаолиятига доир тўлиқ маълумот тақдим этилиши керак", — дейилади қонун лойиҳаси матнида. 

Ҳужжатда, шунингдек, Хитой, Эрон, Суриянинг Тартус ва Латакия шаҳарларидаги портларнинг ҳам номи бор. 

Лойиҳани 419 нафар вакил маъқуллаган, бир киши қарши чиққан. Ҳужжатни АҚШ сенати тасдиқлагач, имзолаш учун президентга киритилади.

Top