Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин ҳарбийларига Жанубий Кореяга зарба беришга тайёрланишга буюрди
Фото: © РИА Новости
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакат жанубий чегараларидаги икки оролда жойлашган ҳарбий отрядларни кўздан кечириш учун келган вақтида Пхеньян Жанубий Кореяга ҳужум қилиш имкониятларини кўриб чиқиш кераклигини маълум қилган. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлигига асосланган ҳолда Ёнҳап агентлиги хабар тарқатди.
Ким Чен Ин Чанжэдо оролидаги кузатув пунктидан Йонпхёндо оролини кўздан кечирган. Унга Жанубий Корея қўғирчоқ душман кучларининг шимоли-ғарбий оролларига охирги жойлашуви ва Йонпхёндо оролидаги бўлинмаларнинг ҳолати ҳақидаги ҳисобот ўқиб эшиттирилган. Шундан сўнг у душман объектларининг янги гарнизонлари бўйлаб артиллерия зарбаси бериш режаси билан танишган ва йўл-йўриқ берган.
Унинг ташрифидан сўнг ҳарбийларга тўла жанговар ҳолатда туриш буюрилган.
«У (Ким Чен Ин) маълум қилдики, жанубий-ғарбий фронт чизиғида армиянинг артиллерия бўлинмалари душманнинг қанотини синдириш учун доимо шай бўлиб туриши керак», — дейилган хабарда.
29 апрелга ўтар кечаси Пхеньян навбатдаги баллистик ракета синовини ўтказди. ОАВ маълумотига кўра бу сафарги учириш муваффақиятсиз чиққан. Май ойи бошида Жанубий Корея АҚШнинг стратегик бомбардимончи самолётлари Корея ярим ороли устидан учиб ўтган. КХДРда бу парвозлар ядровий урушга туртки сифатида қабул қилинган.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026