Уоррен Баффетт IBM акцияларининг учдан бир қисмини сотди
Уоррен Баффетт 2017 йилда IBM корпорациясининг ўзига тегишли акциялар пакетининг учдан бирини сотди. Бу ҳақида инвесторнинг ўзи CNBC'га маълум қилди. 2016 йилнинг охирида IBMнинг энг йирик акционери Berkshire Hathaway бўлган, компания акцияларининг 81 миллиони унга тегишли.
Бугунги кунда Berkshire Hathaway IBM'нинг 50 миллион акциясига эга. Business Insider'га кўра, апрель ойи ўрталарида Баффетнинг IBM'га киритган сармояси 2011 йилги инвестициялардан 787 миллион долларга пасайган.
Сотувлар сабаби сармоячининг компания акцияларини баҳолаш сезонларини қайта кўриб чиқишидадир. Зеро "йирик кучли рақиблар" корпорация бозорини тортиб олишда давом этмоқда.
Баффет рақиблар номини ошкор қилмади, лекин булут провайдерлари, шу жумладан Amazon Web Services фаолияти серверлар сотувига йўналтирилган IBM ва Dell каби компанияларга кучли босим ўтказган.
IBM'нинг апрель ойидаги ҳисоботи компания даромади кетма-кет 20 чорак давомида пасайишда давом этаётганини кўрсатди.
IBM акциялари нархи 160 долларда тўхтаганида Баффет уларни сота бошлади.
Мавзуга оид
00:36 / 14.01.2025
Moderna акциялари нархи 21 фоизга тушиб кетди
01:16 / 20.11.2024
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади
18:00 / 10.10.2024
IBM Green Light ITS’ни Марказий Осиёдаги энг яхши ҳамкор сифатида тан олди
22:19 / 28.08.2024