Иқтисодиёт | 13:01 / 06.05.2017
14978
2 дақиқада ўқилади

Америка компаниялари хорижда қанча пул сақлаши маълум бўлди

Фото: Macdigger

Apple эркин пул маблағлари ҳажми бўйича йирик компаниялар ўртасида етакчи ҳисобланади. Бироқ, шу билан бирга, у нақд пулларининг кўп қисмини хорижда яширмайди.

АҚШ солиқ идораларидан даромадини беркитиш бўйича рекордчи Microsoft ҳисобланиб, айнан у хорижда сақланувчи маблағлар ҳажми бўйича S&P 500 индексига кирувчи компаниялар орасида биринчи ўринни эгаллайди. Ўтган йили бу сумма 124 млрд. долларга тенг бўлган. Бундан UBS ҳисоботи маълумотлари дарак бермоқда.

Америка компаниялари хориждаги ҳисоб рақамларида ҳаммаси бўлиб 2,4 трлн. долларни сақлайди. Улар буни турли сабабларга кўра қилади. Улардан энг асосийси – АҚШдаги жуда катта солиқлар. Улар капитални ортга қайтаришса, 35 фоизлик миқдорда солиқ тўлашлари керак бўлади (бу ривожланган давлатлар орасидаги энг юқори ставка).

Аммо Дональд Трамп солиқ ислоҳотини ўтказиш ва корпоратив солиқ ставкасини 35 фоиздан 15 фоизга қадар тушириш, шунингдек компанияларга хориждаги маблағларини ортга 10 фоизлик солиқ ставкаси бўйича қайтариш имконини яратиш ниятида.

Президент фикрича, қайтарилган пуллар сармоя ва янги иш ўринларини яратишда қўл келади. Бироқ таҳлилчиларнинг айтишига кўра, компаниялар АҚШга миллиардлаб долларни қайтара олса, улар акциялар харид қилиш, дивидендларни тўлаш, қарздорликни ёпиш ва мувозанатни бир меъёрда ушлаб туришга йўналтирилиши мумкин.

Мавзуга оид