Иккинчи жаҳон уруши факт ва рақамларда

Инсоният тарихидаги энг даҳшатли уруш ақл бовар қилмас воқеалар билан ҳам тарихда қолган.
1) Иккинчи жаҳон урушида ўша даврда мустақил бўлган 73 та давлатдан 62 таси иштирок этган ва бу жараён ер аҳолисининг 80 фоизини қамраб олган. Урушга аралашмай қолган 11 та давлат ҳам у ёки бу жиҳатдан қайсидир тарафга ён босишга мажбур бўлди. Жанговар ҳаракатлар 40 та давлат, уч қитъа ва тўрт океанда олиб борилган. 110 миллион қуролли аскар иштирок этган бу урушда тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 60 миллион киши қурбон бўлган. Шу боис ҳам бу уруш чин маънода ҳақиқий Жаҳон урушига айланиб кетгани эътироф этилади.

2) Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон аҳолиси тахминан 6.5 млн кишини ташкил қиларди. Жанглар кечаётган ҳудудлардан мамлакатимизга 1.5 миллион нафардан ортиқ киши кўчириб келинган ва уларнинг ҳаммасига бағрикенг юртдошларимиз ўзлари ҳам урушни бошидан кечираётганларига қарамай бор меҳрларини беришган. Ҳозирда Европа Иттифоқи аҳолиси 500 миллиондан ортиқ ва бу иттифоққа аъзо давлатлар дунёнинг энг ривожланган ва бой давлатлари ҳисобланади. Қизиғи бугунги кунда уруш ҳудудларидан қочиб бораётган 1.5 миллион қочоқ бу давлатлар учун шу қадар муаммо бўлмоқдаки, бу масала иттифоқнинг дарз кетишига ҳам сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.
3) Шу кунгача ягона ва умид қиламизки охирги атом бомбардимонига Япониянинг Нагасаки ва Хиросима шаҳарлари дучор бўлишган. АҚШлик ҳарбийлар томонидан Хиросима шаҳрига режа асосида атом бомбаси ташланган бўлса, Нагасаки шаҳри тақдирнинг аччиқ ҳазили туфайли бу қуролга нишон бўлган. Аслида иккинчи бомба Кокура шаҳрига ташланиши керак эди, лекин об-ҳаво учишга ноқулай бўлганлиги сабаб учувчи бомбани Нагасакига ташлашга қарор қилади. Япониялик инженер Цутому Ямагути эса икки марта атом бомбаси портлашини бошдан кечирган инсондир. Гап шундаки 1945 йилнинг 6 августида Ямагути Хиросимада бўлган ва бомба портлашидан сўнг эрта тонгда ўзининг она шаҳри Нагасакига қочиб боради. Етиб бориши билан иккинчи бомба портлайди. Ямагути 2010 йилга қадар тирик қолган ва икки атом урушини бошдан кечирган охирги инсон сифатида тарихга муҳрланган.
4) Ғалабага бағишлаб 1945 йилда ўтказилган парадда Йўлбарс номли ит аскарлар томонидан шинелда кўтарилган ҳолда олиб ўтилган. Йўлбарс уруш давомида 7468 мина ва 150 та снарядни зарарсизлантириб, минглаб аскарларни муқаррар ўлимдан сақлаб қолади. Уруш тугашига саноқли кунлар қолганда Йўлбарс оғир яраланади ва юролмай қолади. Шунда шахсан Сталиннинг ўзи шинелини ечиб беради ва итни кўтариб параддан ўтишга буйруқ беради.

5) Иккинчи жаҳон урушида нафақат бронепоездлар, балки бронедрезин — рельсда ҳаракатланувчи танксифат ўқотар қуроллардан ҳам фойдаланилган.
6) Уруш пайтида Германияга қарши иттифоқчилар йирик кемалар ясаш учун металл танқислигига дуч келишади. Шунда муздан кемалар ясаш ғояси пайдо бўлади ва кулгили туюлмасин бу ғоя ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланади. Ҳатто битта кема ясалади ҳам. Аммо кейинчалик бу лойиҳанинг иш бермаслиги англаб етилди.
7) Француз хонандаси Эдит Пиаф уруш йилларида Германия ҳудудидаги ҳарбий асирлар лагерларида концертлар берган ва асирлар билан суратга тушган. Кейин бу суратлардан асирларнинг суратини қирқиб олиб, сохта ҳужжатлар орқали асирдаги французларга қочишда ёрдам берган.

8) 1944 йилда япон армияси кичик лейтенанти Онода Хирога Филиппиндаги Лубанг оролида партизанлар отрядини бошқариш ва яшириниш буюрилади. Барча аскарлар нобуд бўлганидан сўнг ҳам Онода Хиро чангалзорларда яшириниб, ҳеч қандай душман бўлмасада, ҳудудни тарк этишга буйруқ бўлмагани учун 1974 йилга қадар партизанлик ҳаракатини давом эттирган. Кейинчалик маҳаллий одамлар бу оролга келиб, партизанга дуч келганларида Онода уруш аллақачон тугаганига ишонмай қуролни топширишдан бош тортади бевосита командирининг буйруғи бўлмагунча қаршилик кўрсатишини билдиради. Бир амаллаб кекса командирни топиб келишади ва у карнай орқали чангалзорга қараб бир неча кун давомида қаршиликни тўхтатишни буюриб туради. Шундан кейингина кексайиб қолган аскар қуролни топширади ва ватанига қайтади. Ундан “Ўтган умрингиз беҳуда кетганига ачинмайсизми?”, деб сўраганларида, “Ачинмайман! Чунки мен ватаним равнақи йўлида хизмат қилдим ва буйруқни охирига қадар бажардим. Қайтганимда мен тараққий этган Японияни кўрдим ва бунда ўзимнинг ҳам ҳиссам бор, деб ҳисоблайман. Чунки ҳар ким ўз ишини сидқидилдан бажариши керак”, дея жавоб берган.
Аброр Зоҳидов
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 23:55 / 17.05.2025
-
«Кристал Пэлас» «Ман Сити»ни мағлуб этиб, Англия Кубогини қўлга киритди
Спорт | 23:01 / 17.05.2025
-
Исроил Ғазода янги, кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади
Жаҳон | 22:36 / 17.05.2025
-
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
Жамият | 22:23 / 17.05.2025
Мавзуга оид

11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди

14:36 / 09.05.2025
Россия Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига МДҲ давлатлари орасида энг кам мукофот пули тўлайди

14:22 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?

14:07 / 09.05.2025