Жаҳон | 17:40 / 07.05.2017
15835
1 дақиқада ўқилади

КХДРда яна бир америкалик қўлга олинди

Фото: Reuters

Шимолий Корея ҳукумати АҚШ фуқароси бўлган яна бир шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Марказий телеграф агентлигига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Аниқлик киритилишича, КХДРга қарши йўналтирилган ҳаракатларни содир этишда гумон қилинган америкалик қўлга олинган. Унинг ҳибсга олинишининг аниқ сабаби ҳозирча маълум эмас.

Шу тариқа, 2009 йилдан буён КХДРда қўлга олинган АҚШ фуқаролари сони 10 нафардан ортди.

21 апрель куни ҳам Пёнгнянг аэропортида келиб чиқишига кўра кореялик бўлган АҚШ фуқароси, КХДРда Шимолий Кореяга ёрдам кўрсатиш дастури бўйича фаолият олиб борган профессор Ким Санг Дук қўлга олинганди.

Мавзуга оид