Жаҳон | 22:29 / 09.05.2017
6607
2 дақиқада ўқилади

United Airlines йўловчини Париж ўрнига Сан-Францискога жўнатиб юборди

Фото: Getty Images

Йўловчи Люси Бахетукиле АҚШнинг United Airlines авиакомпанияси айби билан нотўғри йўналишда деярли 5 минг километрлик масофани учиб ўтишига тўғри келди. Шу сабабли авиакомпания ундан узр сўради. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда

Аёл АҚШнинг Ньюарк шаҳридан Парижга учиши керак бўлган, бироқ парвоздан бир оз олдин самолётга чиқиш рақами ўзгартирилган ва Люси Сан-Францискога учувчи самолётга ўтирган.  

Ўзгаришлар инглиз тилида маълум қилинган. Люси эса инглиз тилини билмаслиги сабабли бундан бехабар қолган. Эълон эса унинг она тилиси бўлган француз тилида янграмаган. Авиакомпания ўзгариш ҳақида почта орқали ҳам ҳеч қандай огоҳлантириш юбормаган.

Люси самолётга чиққанда унинг ўрни банд эканлигини кўрган. У чиптани стюардессага кўрсатганда, стюардесса рейс ҳақидаги маълумотларга эътибор қаратмаган ва Люсига бошқа ўриндиқни эгаллашни таклиф қилган. 

Натижада аёл бошқа йўналишда 5 минг км масофа учиб ўтган. Люси Парижга етиб олиши учун умумий ҳисобда 28 соат ўтказишига тўғри келган. 

Авиакомпания аёлга Парижгача чипта қийматини тўлаб берган.

United Airlines охирги вақтда йўловчилар билан боғлиқ можароли вазиятларга тез-тез учрамоқда. Шундай вазиятлардан бири авиакомпания самолётига унда мавжуд ўриндиқлардан кўпроқ чипта сотилганда юз берган. Авиакомпания ходимлари самолётда уларга жой бўшатиб беришни истамаган Дэвид Дао исмли йўловчини зўравонлик билан самолётдан тушириб юборишганди. 

Мавзуга оид