Жаҳон | 11:32 / 10.05.2017
5568
1 дақиқада ўқилади

ФҚБга Жеймс Коми ўрнига вақтинчалик раҳбар тайинланди

© AP Photo

ФҚБ директори ўринбосари Эндрю Маккейб президент томонидан истеъфога чиқариб юборилган Жеймс Коми ўрнига вақтинчалик раҳбар этиб тайинланган. Бу ҳақда АҚШ бош прокурори Жефф Сешнсга асосланган ҳолда CNN хабар тарқатди.

NBC телеканали маълумотига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Комининг истеъфога чиқарилишидан кўп вақт ўтмасдан Маккейб билан учрашган.

Трамп Комини адлия вазири, бош прокурор Жефф Сешнс қутқуси билан ҳайдаб юборди. У «самарали бошқариш қобилиятига эга эмас»лиги учун ишдан бўшатилган.

ФҚБнинг эндиликда собиқ директори Трампга қарши унинг «Россия билан алоқалари» юзасидан текширув олиб бормоқда эди, унинг бундай алоқаларини Оқ уй ҳам, Кремль ҳам рад этади.

Мавзуга оид