Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФТБ собиқ директори Трампни ўлдиришга чақирганликда гумонланмоқда
Бунга унинг ижтимоий тармоқда 8647 рақами кўринишидаги чиғаноқлар туширилган фотосуратни жойлаштиргани сабаб бўлди.
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Федерал тергов бюросининг (FBI, ФТБ) собиқ директори Жеймс Комига нисбатан тергов бошлади. Бунга унинг ижтимоий тармоқда 8647 рақами кўринишидаги чиғаноқлар туширилган фотосуратни жойлаштиргани сабаб бўлди. Бу АҚШ президенти Доналд Трампни ўлдиришга чақириқ сифатида талқин қилинмоқда.
Reuters хабарига кўра, 86 рақами кўча тилида «бировни ташқарига ҳайдаб чиқаришни», 47 рақами эса АҚШ қирқ еттинчи президенти Трампни англатади.
NBC News талқинига кўра, 86 рақами «кимдандир қутулиш» маъносида ишлатилиши мумкин.
АҚШ махфий хизмати вакили NBC News нашрига тергов бошлангани ҳақида хабар берган. Унинг айтишича, агентлик «ҳимоя остидаги шахслар учун эҳтимолий таҳдид сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатни синчковлик билан текширади».
Жеймс Коми аллақачон суратни ижтимоий тармоқдан олиб ташлади.
«Бугун соҳилда сайр қилганимда чиғаноқларни кўрдим ва суратга олдим, чунки буни сиёсий мурожаат, деб ўйладим. Баъзилар бу рақамларни зўравонлик билан боғлашини билмасдим. Бу хаёлимга ҳам келмаган, лекин ҳар қандай зўравонликка қаршиман, шунинг учун постни ўчириб ташладим», деб ёзди у.
Мавзуга оид
09:14
Трамп: Украинада тинчлик кўпчилик ўйлагандан ҳам яқин
12:25 / 06.07.2026
ФИФАда можаро: ташкилот америкалик футболчининг дисквалификациясини кечиктирди
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026