Ироқ ҳарбий авиацияси камида 100 га яқин жангарини йўқ қилди
Ироқ қирувчи самолётларининг Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятига зарбалар бериши давомида камида 100 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда Ироқ қуролли кучларига иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳаммаси бўлиб 15 та авиазарба амалга оширилган. Ироқ қуролли кучлари қўшма операциялари қўмондонлигининг маълум қилишича, самолётлар Бағдоддан шимолга томон 180 км узоқликда жойлашган Ана шаҳридаги жангарилар панагоҳларига 11 та авиазарба берган. Бу зарбалар оқибатида 47 жангари йўқ қилинган. Яна 4 та зарба Бағдоддан 330 км узоқда жойлашган Ал-Қайм шаҳрига берилган. Бу зарбалар оқибатида 53 жангари йўқ қилинган.
Бундан ташқари, ҳужум оқибатида террорчи-худкушларнинг уйлари ва бомбалар ишлаб чиқариладиган объектлар вайрон қилинган.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
23:04 / 02.10.2024