Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллалар коммунал хизматлар учун ундирилган қарздан рағбатлантирилади
Айни вақтда коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар агар прогноз қилинган тушум 100 фоизга тўпланса, йиғилган маблағдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига 10 фоизини ажратади.
Бироқ энди маблағ йиғувчиларда ишлаш учун янги рағбат пайдо бўлади. Ўзбекистон Молия вазирлигининг 4 май кунидаги буйруғига асосан "Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартиришларга кўра, агар режа 100 фоиз бажарилса маҳалла аввалгидек умумий суммадан 10 фоиз олади, бироқ агар режа 75 фоиздан ошса, рағбат суммаси умумий тўловлар суммасидан 5 фоизгачани ташкил қилади.
Бундан ташқари, электр энергия учун тўловлар 100 фоиз йиғилганда маҳаллалар топшириқ-рўйхатларда санаб ўтилган одамлардан ундирилган муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи суммасидан 2 фоизгачасини оладилар. Рўйхатларни туман ёки шаҳар электр таъминоти корхоналари тақдим қилади.
Рағбатлантиришнинг янги тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламида чоп этилгандан 3 ой ўтиб, яъни 10 августдан кучга киради.
Мавзуга оид
08:58 / 09.04.2026
Маҳаллаларда хавфсизликни таъминлашда янги модел жорий этилади
20:38 / 19.03.2026
Президент маҳалла тизимининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади
09:31 / 03.03.2026
Ҳаво мониторинги ва тозалаш ускуналари ўрнатган корхоналар рағбатлантирилади
14:46 / 10.02.2026