01:59 / 11.05.2017
12988

АПЛ. «Арсенал» «МЮ»ни ўз жойига қайтарди

Англия премьер-лигасининг 26-туридан ўрин олган қолдирилган учрашув бўлиб ўтди. Унда «Саутҳемптон» «Арсенал»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 60-дақиқасида Алексис Санчес ҳисобни очиб, ўзининг бу мавсумдаги 20-голини киритган бўлса, майдонга тушганига кўп бўлмаган, Оливье Жиру фарқни иккитага оширди.

Натижада «Арсенал» деярли 14 йиллик танаффусдан сўнг илк марта «Саутҳемптон» уйидан ғалаба билан қайтадиган бўлди. Сўнгги марта жамоа бу ерда 2003 йилнинг декабрида ғалаба қозонганди.

Ушбу муҳим ғалабадан кейин «Арсенал» ҳисобидаги очколар сони 66тага етди ва жамоа 5-ўринга кўтарилиб олди. Эндиликда Венгер шогирдлари «Ливерпуль»дан битта кам учрашув ўтказган ҳолда, 4 очко ортда бораётган бўлса, бир хил ўйин ўтказган «Сити»дан уч очкога ортда қолмоқда.

Англия премьер-лигаси
26-турнинг қолдирилган учрашуви

Саутҳемптон – Арсенал 0:2 (0:0)
Голлар: Санчес (60), Жиру (83).
Саутҳемптон: Форстер, Стивенс, Бертран, Соареш, Йосида, Тадич (Родригес, 80), Дэвис, Редмонд (Лонг, 70), Уорд-Проуз (Буфаль, 70), Габбьядини, Ромеу.
Арсенал: Чех, Мустафи, Монреаль, Гиббс, Ҳолдинг, Чака, Окслейд-Чемберлен (Бельерин, 36), Ўзил (Коклен, 89), Рэмзи, Санчес, Уэлбек (Жиру, 80).
Огоҳлантиришлар: Уорд-Проуз (44), Ўзил (73), Бельерин (90).

Top