Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилишди
Фото: ТАСC
9 май куни кечки пайт Санкт-Петербург шаҳридаги «Улица Дыбенко» метро бекати ёнида нохуш ҳодиса юз берди – номаълум шахслар Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилишди.
Жабрланган шахс турли тан жароҳатлари билан касалхонага етказилди. Маълумотларга кўра, 9 май куни «Улица Дыбенко» метро бекати ёнида соат тахминан 4:00ларда номаълум шахслар 25 ёшли ўзбекистонликка ҳужум қилган.
Жабрланган бош мия оғир жароҳати, эпидурал гематома, пешона соҳаси жароҳати, бош мия очиқ жароҳати, пешона соҳаси суягининг чап томони очиқ синиши ташхиси билан касалхонага етказилди. Айни дамда у Невск тумани касалхонасида тиббиёт ходимлари назоратида.
Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
18:10 / 28.02.2026
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди
08:25 / 27.02.2026
Хайрулла Ибодуллаевга «Жасорат» медали тантанали топширилди
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
13:41 / 25.02.2026