Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 ойда 13 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди
Тошкент шаҳар ИИББ соҳа ходимлари томонидан 2017 йил январ-апрел ойлари ва май ойининг биринчи ўн кунлиги ичида 13 кг 525 грамм гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинган. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш борасида олиб борилган тезкор тадбирларда шундай натижага эришилган. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган брифингда Дониёр Тошхўжаев шу ҳақда сўз юритди.
Унинг сўзларига кўра, май ойи бошидан жами 33та, ҳафта давомида 20та ҳолат аниқланди. Май ойи мобайнида 298 грамм гиёҳвандлик воситаси олинган, 5-11 май кунлари оралиғида эса 244 грамм гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинган.
Тошхўжаевнинг алоҳида таъкидлашича, Тошкент шаҳрига кириб келиш постларида йил бошидан 71та гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятлари аниқланган.
Мавзуга оид
16:28
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026