Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbek Tigers ва Cuba Domadores. Жуфтликлар маълум
13 май куни Самарқанд шаҳридаги «Мўъжиза» амфитеатрида Uzbek Tigers жамоаси Бутунжаҳон Бокс серияси (WSB) доирасидаги чорак финал босқичининг илк учрашувини ўтказади.
Ўзбекистонлик боксчилар амалдаги чемпионлар - Кубанинг Cuba Domadores жамоасига қарши рингга кўтарилади. Жамоа мураббийлари мазкур баҳсга кучли таркибни танлашган. Ўз ўрнида кубаликлар ҳам Ўзбекистонга асосий таркиб билан етиб келган.
Жуфтликлар:
49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Жоханус Аргилагос
56 кг: Муроджон Аҳмадалиев - Хавер Ибаньес
64 кг: Иқболжон Холдоров - Энди Круз
75 кг: Исроил Мадримов - Арлен Лопес
91 кг: Санжар Турсунов - Эрисланди Савон
Бугун боксчиларни тарозидан ўтказиш маросими ҳамда ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилади. Жамоаларнинг жавоб учрашуви 20 май куни Ҳавана шаҳрида ўтказилади.
Мавзуга оид
10:55 / 28.02.2019
AIBA Бутунжаҳон бокс сериясининг Ўзбекистон босқичини ташкил этиши мумкин
14:49 / 22.02.2019
Сакен Полатов «Uzbek Tigers»нинг WSB'да ғолиб чиқишига ишонч билдирди
19:56 / 18.02.2019
Умид Аҳмаджонов «Uzbek Tigers» тақдири ва Токио Олимпиадасига тайёргарлик ҳақида маълумот берди
20:40 / 31.07.2018