Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Қозоғистон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
2017 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Қозоғистон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Унда қатнашиш учун Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директори Ардак Мадиев бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Конструктив руҳда ўтган маслаҳатлашувлар чоғида консуллик соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати атрофлича муҳокама қилинди, томонлар фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдамнинг амалий жиҳатлари, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги келишувлар ҳамда халқаро конвенцияларнинг бажарилиши кўриб чиқилди.
Учрашувда делегациялар мазкур соҳада, жумладан миграция масалалари бўйича икки давлат қонунчилигида кучга кирган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар билан ҳам алмашишди.
Мавзуга оид
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026
Ўзбекистонда молиявий жарималар бўйича янги тартиб жорий этилади
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026