10:03 / 13.05.2017
4997

Финляндиянинг собиқ президенти вафот этди

Фото: Reuters

Финляндияда 93 ёшида республиканинг собиқ президенти Мауно Коивисто вафот этди. Финляндия президенти канцеляриясининг хабар беришича, Коивисто Меилаҳти касалхонасида ҳаётдан кўз юмган.

Мауно Коивисто давлат раҳбари лавозимини 12 йил – 1982 йилдан 1994 йилга қадар эгаллаган. У Финляндиянинг тўққизинчи президенти бўлган. Бунга қадар эса мамлакат бош вазири, молия вазири ва миллий банки раҳбари сифатида ишлаган.

У умрининг сўнгги йилларида Альцгеймер касаллигидан азият чеккан.

Top