Спорт | 17:49 / 14.05.2017
12546
2 дақиқада ўқилади

Боку—2017. Ўзбекистон медаллар ҳисоби бўйича еттинчи ўринда бормоқда

Фото: trend.az

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган IV «Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари»нинг учинчи кунги мусобақалари давом этаётган вақтда Ўзбекистон делегацияси битта олтин, битта кумуш ва 6та бронза медаль олган ҳолда 54 давлат орасида еттинчи ўринда жойлашиб турибди.

Турнир жадвалида Озарбойжон (11-9-3) ва Туркия (10-8-10) етакчилик қилмоқда. Кучли ўнталикда Ўзбекистондан олдинги поғоналарда Индонезия, Жазоир, Эрон ва Иордания термалари жойлашган, Миср, Покистон ва Бангладеш ўнталикни якунлаб берган.

12 май куни бошланган турнир 22 майга қадар давом этади. 

Ислом ҳамжиҳатлик ўйинлари спортнинг 21та турини ўз ичига олади. Булар енгил атлетика, сувга сакраш, сузиш, сув полоси, баскетбол 3х3, футбол, бадиий ва спорт гимнастикаси, ушу, стол тенниси, гандбол, дзюдо, юнон-рум кураши, эркин кураш, ўқ отиш, теннис, волейбол, бокс, зорхана, каратэ, таэквондо ва оғир атлетика.

Ўзбекистон ушбу турнирга 100дан зиёд спортчисини юборган, бу ўзбекистонликлар турнирда биринчи марта иштирок этиши бўлади.

Улар спортнинг 15та турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишмоқда: енгил атлетика, дзюдо, эркин ва юнон-рум кураши, каратэ, таэквондо, оғир атлетика, бокс, ҳандбол, ўқ отиш, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, теннис, пара-атлетика ва пара-дзюдо.

Мавзуга оид