13:59 / 14.05.2017
4726

Санчес "Арсенал"даги 50-голини киритди

"Арсенал" ҳужумчиси Алексис Санчес АПЛнинг 37-турида "Сток Сити"га қарши ўйинда гол ва голли узатма муаллифига айланди. 

Шу тариқа, жорий мавсум Санчес ҳисобида 21та гол ва 11та голли узатма бўлди ва футболчи 2016/17 йилги мавсумда бу кўрсаткичлар борасида "10+" натижага эришган илк футболчи бўлди. 

Бундан ташқари, "Сток Сити" дарвозасига киритилган гол Санчес учун АПЛдаги 50-гол бўлди. Бу натижага эришиш учун ҳужумчи 101та ўйин ўтказди. 

Top