02:04 / 15.05.2017
7460

А серия. «Рома» «Ювентус»нинг чемпион бўлишини кечиктирди

Италия А сериясининг 36-туридан ўрин олган марказий учрашув Римда бўлиб ўтди ва унда «Рома» пешқадам «Ювентус»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида Лемина меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 4 дақиқа ўтиб, Даниэле де Росси фарқни йўққа чиқарди. Иккинчи бўлимда Стефан Аш-Шааравий ва Ража Наингголан томонидан киритилган голлар «Рома»га муҳим ғалабани тақдим этди.

Натижада «Рома» очколари сонини 81тага етказиб олди ва «Ювентус» билан фарқни 4 очкогача қисқартирди. «Ювентус» эса Римда чемпион бўлишнинг уддасидан чиқа олмади.

Италия А серияси, 36-тур

Рома – Ювентус 3:1 (1:1)
Голлар: де Росси (25), Аш-Шааравий (56), Наингголан (65) – Лемина (21).
Рома: Шченсни, Манолас, Эмерсон, Рюдигер, Фасио, Перотти (Гренье, 70), Салах (Тотти, 90+2), Наингголан (Жезус, 78), де Росси, Аш-Шааравий, Паредес.
Ювентус: Буффон, Бенатия, Бонуччи, Лихтштайнер (Дани Алвес, 64), Лемина, Асамоа, Стураро (Дибала, 69), Пьянич, Куадрадо (Маркизио, 77), Манджукич, Ҳигуаин.
Огоҳлантиришлар: Фасио (46), де Росси (50), Паредес (60), Бенатия (89), Ҳигуаин (90).

Top