Бу кадрлардан ҳайратга тушмаган киши йўқ: 10 та жуда гўзал фотосурат
Аэрофотосъёмка кўпчиликка яхши таниш манзараларни ажойиб гўзаллик орқали кўрсата олади, ҳамда таниш жойларни қайтадан чуқур ҳис этиш имконини беради.
Санъатнинг бу тури 1858 йилда пайдо бўлди, ўшанда Надар Париж томлари ва бульварларини ҳаво шарида, ердан 500 метр баландликда туриб суратга туширганди. Шундан бери фотосуратчилар камераларни деярли барча учар объектларда ўрнатишга муваффақ бўлишди – кабутар ва варраклардан тортиб, то самолёт ва космик кемаларгача. Ҳозирча дронлар оммавий равишда ишлаб чиқарила бошлангани йўқ, ҳамда аэрофотосъёмка профессионаллар, ҳарбийлар ёки жосуслар, ёхуд ўзига тўқ ҳаваскорлар томонидан кенг қўлланилади.
Айни кунда ажойиб аэрофотосуратларни қилиш учун, бир неча юз долларга эга бўлиш ва дронни бошқариш кифоя қилади. 2014 йилдан бери оммабоп Dronestagram сервисида тахминан 60 мингта шундай фотосуратлар жойланди, яна 900 мингга яқинини эса Instagram’да #dronestagram ҳэштеги орқали топиш мумкин. Magnum Photos агентлигининг Париж бўлинмаси собиқ бош муҳаррири Айпери Карабуда Эсер тахминан 250 та шундай суратни бир неча кун аввал Thames & Hudson нашриёти томонидан чиқарилган Dronescapes фотоальбомида йиғди. «Сиз дронлар туфайли кенгликни оддий фотосъёмкада имконсиз бўлган услуб орқали тасвирга туширишингиз мумкин. Барчамиз ноодатий нарсаларга ишқибозмиз», - дейди Эсер.
Эсер бу альбомни яратиш устида ишлар экан, 130 фотосуратчи томонидан олинган 100 мингдан ортиқ расмни кўриб чиқди, ҳамда ғайритабиийлик акс этган кадрларни излади.
«Аэрофотосуратларнинг аксарияти бир-бирига ўхшаш, - дейди у. – Уларнинг муаллифлари парвоз ғоясидан илҳомланади, ҳамда гўзаллик ва маконни осмондан туриб барчага тақдим этишга интилади». Эсер танлаган кадрлар – Россиядаги қишки балиқ тутиш, Италиядаги шўр тупроқ ер, Ганадаги тўй – таниш манзараларни жуда гўзал кўрсатади. Ҳаттоки сиз буларни аввал кўрган бўлсангиз ҳам, улар кенгликнинг ўзгариши туфайли сизни яна ҳайратга тушишга ундайди.
«Сиз ўзингизга таниш бўлган дунёни кўрасиз, бироқ бу фақат миниатюрада рўй беради, худди сиз девқомат одамга айланиб қолгандексиз», - дейди Марк Чангизи, «Нигоҳдаги инқилоб» китоби муаллифи. Унинг сўзларига кўра, ҳамма гап томошабиннинг қабул қилиш даражасини ўзгартиришда. «Дрон камераси сизга дунёни табиий истиқболда кўрсатади, худди пиёда юрган каби, - дейди у. – Ноодатий нарса эса шундан иборатки, бу худди ҳаммаси кичик бўлиб қолгандек тасаввур уйғотувчи иллюзия (хом хаёл).
Қуйида ана шундай фотосуратлардан баъзилари тақдим этилади.
Океан, АҚШ
Бали Барат миллий боғи, Индонезия
Сан-Франциско, Калифорния
Гунтур, Ҳиндистон
Мерритт ороли, АҚШ
Монреаль биосфераси, Канада
Акисмон, Мексика
Нью-Йорк, АҚШ
Мерида, Мексика
Сен-Мало, Франция
Суратлар манбаси: Wired
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда 130 йил муқаддам чўкиб кетган кема қолдиқлари топилди
Жаҳон | 15:45
-
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17
-
АҚШда оққуш гавжум шоссега югуриб чиқиб, автомобиллар ҳаракатини деярли тўхтатиб қўйди (видео)
Жаҳон | 14:58
-
Ўзбекистон фуқаролари Хорватияга ишлаш учун жўнатилади
Ўзбекистон | 14:43
Мавзуга оид

21:13 / 12.09.2024
Черчиллнинг Канадада ўғирлаб кетилган сурати Италиядан топилди

12:17 / 20.02.2022
Чилонзорда мактаб рўпарасидаги деворда Эйнштейн тасвирланган граффити ўчириб ташланди

08:02 / 24.12.2020
Time журнали 2020 йил воқеалари акс этган суратларни эълон қилди

23:00 / 22.12.2020