Жамланмада коронавирус пандемияси, ўрмон ёнғинлари, AҚШдаги президентлик сайлови ва бошқа воқеалар акс этган.

Жанубий Aвстралиянинг Кенгуру ороли. 16 январ. Ёнғинда жароҳатланган коала устига сув қуйилмоқда. У тезда бошқа ҳайвонларга қўшиб яқин атрофдаги бошпанага жойлаштирилган. / Фото: Time
«Илтимос, зўравонликни тўхтатинг», деб ёзилган кўйлак кийган намойишчини Жорж Флойд ўлдирилганидан 4 кун ўтиб, 29 май куни Бруклиндаги Barclays Centre яқинига судраб боришмоқда./Фото: Time
15 ноябр куни Орландодаги стадиондан SpaceX Falcon 9 ракетасининг учирилиши./Фото: Getty Images
Ливаннинг Байрут шаҳридаги портда рўй берган портлашдан кўп ўтмай 11 ёшли Ҳода Киннони амакиси Мустафо қутқармоқда./Фото: AP
Жорж Флойд учун Миннеаполисда ўрнатилган ёдгорликнинг бўрон вақтидаги кўриниши./Фото: Btandon Bill
Aтлантика океани тўлқинлари 22 сентябр куни Aвон шаҳридаги пляж уйига кириб борди./Фото: Daniel Pullen
19 октябр куни Бангкок яқинидаги Касет чорраҳасида намойиш пайтида демократия тарафдорлари 3 бармоқ билан саломлашмоқда./Фото: AP
Каъба пандемия сабаб 6 март куни бўшаб қолди./Фото: AFP
Москванинг 15-сонли касалхонаси ёпиқ бассейни овқатланиш жойига айлантирилди./Фото: Nanna Heitmann—Magnum Photos