Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WannaCry вируси яратувчилари ҳисоб рақамларига 42 минг доллар ўтказиб берилди
Фото: Hypegram
12 май куни 150 та давлатнинг турли муассасалари, ташкилотлари ва йирик компаниялар компьютер тизимларини зарарлаган товламачи-вирус WannaCry яратувчилари ҳисоб рақамларига компьютерлари зарарланган фойдаланувчилар томондан 42 минг доллардан кўпроқ пул ўтказиб берилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
The Time нашри маълумотларига кўра, пуллар ҳали ҳам ҳисоб рақамлардан ечиб олинмаган.
Нашрнинг таъкидлашича, 100 дан ортиқ фойдаланувчилар хакерларга пул ўтказиб берган. Янги тўловлар амалга оширилиши мумкин, чунки дастур агар фойдаланувчилар кўрсатилган ҳисоб рақамга уч кун ичида биткоинларда 300 доллар ўтказиб бермасалар, талаб қилинаётган сумма 2 баробарга ошиши билан таҳдид қилмоқда. Агарда тўлов 7 кун ичида ҳам амалга оширилмаса, унда вирус файлларни ўчириб ташлаш билан хавф солмоқда.
Мавзуга оид
13:36 / 20.03.2025
Шимолий Корея биткоин захиралари бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди
11:36 / 16.11.2024
1 дона Bitcoin 1 кило олтиндан қиммат. Нархлар нега кескин ошди?
21:05 / 15.11.2024
АҚШда миллиардлаб долларлик биткоинларни ўғирлаган россиялик ҳакер қамалди
16:19 / 03.06.2024