Жаҳон | 07:45 / 16.05.2017
6768
1 дақиқада ўқилади

Сурия-Иордания чегарасида кучли портлаш юз берди, қурбонлар бор

Фото: Jacob Simkin ZUMAPRESS.com/Globallookpress

Сурия-Иордания чегараси яқинида жойлашган суриялик қочқинларнинг Ар-Рукбан лагери ёнида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда араб ОАВга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, Сурия озод армиясига тегишли ўтказиш пункти ёнгинасида миналаштирилган автомобиль портлатилган. 

Фожианинг қолган тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу лагерда 75 минггача қочқин жойлашган бўлиши мумкин.  

Мавзуга оид