Украина Россияга нисбатан санкцияларини кенгайтирди
Украина президенти Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг қарорини имзолади. Шу билан санкциялар жорий қилинган Россия фуқаролари ва компаниялари рўйхати кенгайтирилиб, аввалги санкциялар муддатлари узайтирилди, дейилади Пётр Порошенко фармонида. Фармон президент сайтида эълон қилинган.
Рўйхатга кимлар киритилди?
Фармонга тақдим этилган иловаларда келтирилишича, кенгайтирилган рўйхатга 1228 нафар жисмоний шахс ва 468 юридик шахслар киритилган. Юридик шахсларга нисбатан санкциялар муддати 1 йилдан 3 йилга узайтирилган. Жисмоний шахсларга нисбатан санкциялар муддатлари бир йил, уч йил, беш йил ва муддатсиз этиб белгиланган.
Рўйхатга Россия давлат думасининг айрим депутатлари ҳам киритилди. Бундан ташқари, Киев Россиянинг айрим ОАВ, жумладан "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлиги, "Звезда" ва ТВЦ телеканаллари, Наше радио, НТВ плюс, РенТВ, РБК кабиларга санкцияларни жорий қилишга қарор қилган. Шундай қилиб, ушбу медиа компаниялар Украина ҳудудида блокланади. Шу билан бирга, Киев маъмурияти Россиянинг таниқли журналистларига ҳам шахсий санкциялар киритди. Бу рўйхатдан "Россия сегодня" ХАА раҳбарлари — бош директори Дмитрий Киселев ва бош муҳаррир Маргарита Симонян бор.
Рўйхатда, шунингдек, "Биринчи канал" бош директори Константин Эрнст, LifeNews телеканали бош директори Ашот Габрелянов, ВГТРК раҳбари Олег Добродеев, "Время" дастури бошловчиси Ирода Зейналова, "Известия" муҳаррири Александр Потапов, НТВ мухбири Максим Березин, RUPTLY агентлиги мухбири Даниил Анисимов, "Эксперт" журнали бош муҳаррири Валерий Фадеев ва бошқалар бор.
"Россия сегодня" ХАА раҳбарлари Киевнинг агентликка нисбатан киритган чеклов чораларини изоҳлашди. "Бу Украинанинг сўз эркинлигидан қанчалик узоққа кетганини исботлайди", — деган бош директор Дмитрий Киселев.
Агентлик бош муҳаррири Маргарита Симонян эса, "Киев бундан аввал ҳам россиялик ва хорижий журналистларга нисбатан санкциялар жорий қилган эди, энди агентлик ва телеканалларга қарши қўлламоқда. Фақат Россия ОАВ фойдаланадиган Япония диктофонлари ва видеокамераларини ҳам тақиқлаш қолди, холос", — деган фикрларни билдирган. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.
Почта, ижтимоий тармоқлар ва антивируслар
Юқоридагилардан ташқари, "Яндекс" компанияси, "Касперский Лабораторияси" ва унинг Киевдаги бўлими, "Доктор Веб" компанияси ҳам уч йил мобайнида Украинада бизнес юрита олмайди. "Вконтакте", "Одноклассники" ва Mail.ru тақиқланди.
Санкция рўйхатида, бошқа IT-компаниялар ва Украинанинг улар билан боғлиқ юридик шахслари: "1С", "Корпорация "Парус", "Галактика Центр", "Документ Менежмент", "Энвижн Груп", "Мастердата", "Софтлайн Груп", таниқли ABBYY дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси, "Аби Украина ЛТД" МЧЖ ва бошқа айрим ташкилотлар бор.
Мавзуга оид
22:34
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
20:16
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13