Спорт | 17:58 / 17.05.2017
17093
2 дақиқада ўқилади

«Барселона» футболчилари раҳбариятга кимни бош мураббий қилиш кераклигини айтишди

«Барселона» жамоаси футболчиларининг аксар қисми жамоани янги мавсумда айни вақтда «Атлетик»да бош мураббий бўлган Эрнесто Вальверде бошқариши керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, жамоада ушбу мутахассиснинг келишига қарши бўлган битта ҳам футболчи йўқ. Уларнинг баъзилари Вальверде жамоага келишини қаттиқ истамоқда ва бу истаклари ҳақида раҳбариятга маълум қилишган.

Жамоанинг амалдаги бош мураббийи Луис Энрике март ойидаёқ клубни тарк этиши ҳақида эълон қилганди.

Клуб раҳбарияти янги бош мураббий номини 29 майдан олдин эълон қилмоқчи эмас. 27 май куни «Барселона» мавсумдаги охирги учрашувни Испания Кубоги финалида «Алавес»га қарши ўтказади.

Шунингдек, клуб раҳбарияти вакиллари Вальверде билан музокаралар бошлагани тўғрисида хабарлар бор.

Жамоани бошқаришга яна бир номзод айни вақтда Луис Энрикенинг ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Хуан Карлос Унсуэ ҳисобланади.

Мавзуга оид