Спорт | 17:24 / 17.05.2017
7759
3 дақиқада ўқилади

Дерби. Тошкентнинг қайта «уйғонаётган» икки жамоаси тўқнашуви ҳақида

Фото: fcbunyodkor.com

Бугун Ўзбекистон Олий лигасининг 11-туридани ўрин олган «Бунёдкор» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги Тошкент дербиси бўлиб ўтади. Tribuna.Uz ўз вақтида Ўзбекистоннинг энг кескин қарама-қаршилиги бўлган ўйинга батафсил тўхталади.

«Бунёдкор» - «Пахтакор» (17 май, 19:00, Sport)
Ҳакамлар: 
Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Олим Абдувосилов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Акмал Эргашев (Тошкент).
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).

Ўйин олдидан

«Бунёдкор» сўнгги тўртта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. (2 дуранг, 2 мағлубият). Жамоа сўнгги марта апрелда «Нефтчи» меҳмони бўлиб ғалаба қозониб қайтганди. Ўтган турда Миржалол Қосимов билан дастлабки учрашувини ўтказган «Бунёдкор» «Шўртан»га имкониятни бой бериб қўйганди. Бундай муфаффақиятсиз ўйинлардан кейин 9 ўйинда 10 очко тўплаган «қалдирғочлар» 16 жамоа ичида «Қизилқум» билан 12-13 ўринларни бўлишиб турибди. Жамоани хавфли зонадан бор-йўғи икки очко ажратиб турибди.

«Пахтакор» эса мураббийни алмаштиргач, анчагина ўзгаришлар кузатилди. «Шерлар» уч турдан буён мағлубият нималигини билмай келишмоқда (2 ғалаба, 1 дуранг). Ўтган турда «Бухоро»ни ўз уйида мағлубиятга учратган тошкентликлар 10 учрашувда 14 очко тўплаб, 8-ўринга кўтарилиб олган.

Учрашувлар тарихи

Ҳозирга қадар икки жамоа чемпионат доирасида 20та учрашув майдонга тушган бўлиб, 7 учрашувда «Бунёдкор», 5 учрашувда эса «Пахтакор» ғалабага эришган. 8 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. «Бунёдкор» майдонидаги кечган 10та учрашувнинг 6тасида мезбонлар зафар қучган бўлса, 2 марта «Пахтакор» ютуққа эришган ва яна 2 учрашув дуранг қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 24-18, «Бунёдкор» фойдасига.

«Бунёдкор» мезбонлар қилган сўнгги 4та учрашувнинг иккитасида «Пахтакор» ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққан. Аммо сўнгги икки учрашувда жамоа рақиб дарвозасига бирорта тўп кирита олмасдан мағлуб бўлган. Сўнгги марта «Пахтакор» «Бунёдкор» уйида 2014 йилнинг ноябрида ғалаба билан қайтган.

Қизиқарли фактлар

«Бунёдкор» жорий мавсумда ўз уйида ўтказган 4та учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонган («Сўғдиёна», 1:0);

Бугунги мезбонлар сўнгги уч учрашувдан буён ўз уйида ғалаба (2Д, 1М) қозона олмай келмоқда;

«Пахтакор» бу мавсумда сафарда тўртта учрашув ўтказиб, бирорта учрашувда ҳам ғалаба қозона олмаган (2Д, 2М).

«Бунёдкор» ўз уйида «Пахтакор»га қарши ўтказган сўнгги 8 учрашувнинг 7тасида камида иккитадан (ёки ундан кўп) гол киритишнинг уддасидан чиққан.

Мавзуга оид