14:22 / 17.05.2017
6704

Dreamliner’да Рига ва Нью-Йоркка парвоз қилиш имкони яратилди

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

Жорий йилнинг 18 май куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Boeing 787 Dreamliner’да Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширади. Бу ҳақда Кун.uz’га МАК ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида ушбу турдаги самолётдан фойдаланиш МАК йўловчиларига Рига шаҳрига 20-30 дақиқада жуда қулай шароитда етиб бориш имконини беради. Нью-Йоркка бўлган масофа эса бир соатга қисқаради. 246 ўриндиққа эга бўлган (24 бизнес ва 222 – иқтисод синф) Boeing 787 Dreamliner самолётлари салони дизайнига бўлган янгича ёндашув узоқ парвозга шайланган йўловчиларга максимал қулайлик яратиб беради. 

Ушбу йўналиш бўйича биринчи рейсда МАКнинг 4 экипажи ишлайди. 

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Boeing 787 Dreamliner’дан тижорий мақсадда фойдаланишни ўтган йилнинг сентябридан бошлади. Бугунги кунда «орзулар лайнерларида» Дубай, Истанбул, Тель-Авив, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапурга парвоз қилиш мумкин.

Top