Ўзбекистон Молия вазирлиги раҳбари Ботир Ходжаев бошчилигидаги делегация Осиё тараққиёт банки бошқарувчилар Кенгашининг 50-юбилей йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
ОТБ бошқарувчилари Кенгаши йиғилиши 2017 йилнинг 5-7 май кунлари Япониянинг Йокогама шаҳрида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон делегацияси ОТБ раҳбарияти ва бошқа молия институтлари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.
Томонлар қўшма лойиҳаларнинг амалга ошириш жараёни ва ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.