Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияликлар антиқа эшикли уч ўриндиқли электрокроссовер яратишди
Фото: motor.ru
Япониянинг кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Asahi Kasei компанияси AKXY номли уч ўриндиқли электрокроссовернинг прототипини тақдим қилди. Автомобилнинг илк оммавий намойиши 24 майда очиладиган Йокогамадаги кўргазмада ва июнь охирида Нагояда бўлиб ўтади.
Концепт-кар Asahi Kasei ва GLM япон фирмаси билан ҳамкорликда яратилди.
Автомобиль биринчи навбатда Asahi Kasei’нинг автомобилсозликдаги ишланмаларини намойиш қилишга қаратилган. Мисол учун, гап салонни безашдаги экологик материаллар ва кузов панеллари учун махсус пластик ҳақида кетмоқда.
AKXY кроссоверининг габарит узунлиги 4685 мм ни, эни 1813 мм ни, баландлиги эса 1562 мм ни ташкил қилади. Ҳайдовчи ўриндиғи ўртада, унинг икки томонидан йўловчилар ўриндиқлари жойлашган. Машина "чайка қаноти" кўринишидаги эшиклар олди.
CarWatch япон нашрининг ёзишича, прототип GLM Tommykaira ZZ электрокари негизида қурилган. Бу автомобиль 305 от кучига эга электр двигатели, литий-ионли аккумуляторлар тўплами ва поғонасиз узатмалар қутиси билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
12:03 / 02.02.2026
Япония океан тубида нодир ер элементларини аниқлади
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
14:44 / 23.01.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда ойига камида 2 минг доллар маош таклиф этилмоқда
11:47 / 21.01.2026