Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йорк полицияси Таймс-Сквердаги ҳодисани теракт деб атамади
Нью-Йорк полицияси Таймс-Скверда автомобиль катта тезликда пиёдалар устига юришини терроризм билан боғламаяпти. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.
Шаҳар ўт ўчириш департаментининг твиттерида маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида 13 киши жароҳатланди. CBS манбаси эса бир киши ҳалок бўлгани ва 20 киши жароҳатлангани ҳақида ёзмоқда.
Автомобиль ҳайдовчиси қочишга уринган вақтида қўлга олинган.

Нью-Йорк полиция департаменти 12 киши жароҳатлангани ва бир киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.
18 май кунининг иккинчи ярмида Нью-Йорк марказидаги Таймс-Сквер майдонида қизил рангли Honda катта тезликда одамлар гуруҳини уриб кетди. Гувоҳлар ҳайдовчи бу ҳаракатини қасддан амалга оширганини айтмоқда. Уларнинг сўзларига кўра автомобиль тротуар бўйлаб юриб, пиёдаларни боса бошлаган.
Мавзуга оид
08:06 / 13.05.2026
Нью-Йоркдан Лондонга 3,5 соатда: янги авиация даври бошланмоқда
12:21 / 01.01.2026
Зоҳран Мамдани – Нью-Йоркнинг илк мусулмон мэри Қуръон билан қасамёд қилди
17:49 / 13.09.2025
Трамп Нью-Йоркда Қатар бош вазири билан тушлик қилди
21:33 / 28.05.2025