Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Трамп штаби россиялик амалдорлар билан 18 марта алоқага чиққан
Фото: AFP
Рейтер агентлигининг номи ошкор этилмаган америкалик собиқ ва ҳозирда хизмат қилаётган амалдорларга асосан хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди штаби аъзолари Қўшма Штатлардаги сайловолди пойгасининг сўнгги етти ойи давомида россиялик амалдорлар билан алоқада бўлган.
"2016 йилнинг апрелидан ноябрига қадар ўн саккизта қўнғироқ ва электрон хабар юборилган", - дея ёзади агентлик.
Манбалар сўзларига кўра, алоқалар давомида Россияга қарши санкциялар киритилганидан сўнг икки давлат ўртасидаги мураккаб иқтисодий муносабатлар, ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш ва “Хитойни босиб туриш” муҳокама қилинган.
Айни дамда ФҚБ ва АҚШ конгресси терговчилари бу алоқаларни АҚШдаги президентлик сайловларга "Россия аралашуви" бўйича суриштирув доирасида текширишмоқда. Манбаларнинг айтишича, ҳозирга қадар бу ҳолат бўйича қонунбузарликлар ёки фитна борасида далил-исбот аниқланмаган.
Амалдорлар сўзларига кўра, бу алоқаларнинг олтитаси – Россиянинг Вашингтондаги элчиси Сергей Кисляк ва Трамп маслаҳатчилари ўртасидаги телефон қўнғироқларидир. Улар орасида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ ёрдамчиси Майкл Флинн ҳам бор. Шу билан бирга, Флинн ва Кисляк ўртасидаги мулоқот 2016 йилнинг 8 ноябрь кунги сайловлардан сўнг кўп бора рўй берган. Манбалар маълумотига кўра, улар гўёки АҚШ миллий хавфсизлиги бюрократик аппаратини четлаб ўтиши мумкин бўлган ҳамда Трамп ва Россия президенти Владимир Путинга ўзаро мулоқот учун ёпиқ канал яратиш масаласини муҳокама этишган.
Шунингдек, агентлик маълумотига кўра, яна 12 та қўнғироқ, электрон ёки матнли хабар сайловолди кампанияси давомида Трамп маслаҳатчилари ва россиялик амалдорлар ёки РФ президентига яқин, дея ҳисобланувчи шахслар ўртасида амалга ошган. Суҳбатлар чоғида икки давлат ўртасида умумий иқтисодий ва бошқа манфаатларга катта эътибор қаратган ҳолда келишувлар имзолаш мавзуси кўтарилган.
Мавзуга оид
09:10 / 03.03.2026
Суд: ЮКОС собиқ акциядорлари Россиядан компенсация ундириши мумкин
09:07 / 03.03.2026
Германияда автодилер ФСБ учун машиналар етказиб бергани учун 6 йилга қамалди
08:24 / 03.03.2026
Зеленский Россиянинг 2026–2027 йиллар учун ҳужум режаларини очиқлади
15:28 / 02.03.2026