Жаҳон | 14:37 / 18.05.2017
10767
1 дақиқада ўқилади

Видео: Туркияда МДҲдан бўлган сайёҳлар ўтирган автобус ағдарилиб кетди

Туркия жануби-ғарбида ичида туристлар бўлган автобус ағдарилиб кетди. ЙТҲда 18 киши жабрланди, деб хабар бермоқда DHA агентлиги. Таъкидланишича, йўловчилар Россиядан бўлган.

Ҳодиса Мугла ва Денизли шаҳарлари ўртасида юз берган. Hurriyet нашри маълумотига кўра, жароҳат олганлар орасида Туркиянинг икки нафар фуқароси ҳам бор.

Шу билан бирга, Россиянинг Туркиядаги элчихонаси матбуот ходими Ирина Касимованинг маълум қилишича, автобусда руслар бўлмаган. Унинг сўзларига кўра, автобус Украинадан бўлган сайёҳларни олиб кетаётган бўлган.

Маҳаллий полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, автобус туристларни Бодрумдан Памуккалега олиб кетаётган бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид