Жамият | 09:29 / 19.05.2017
5629
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда америкалик рассомнинг иши 110,5 млн долларга сотилди

Нью-Йоркдаги аукционда америкалик рассом Жан-Мишель Баскиянинг номсиз сурати 110,5 млн долларга сотилди. Бу ҳақда Sotheby’s аукцион уйи бўлими маълум қилди. 

Таъкидланишича, бу нарх Баския ишлари учун тўланган энг катта ҳақ бўлди. Савдолар бор-йўғи 10 дақиқа давом этган.

Фото: Twitter.com/@Sothebys

1982 йилда чизилган сурат ўзидан кўк фондаги қора бош тасвирини акс эттиради.

Баския 1980-йилларда граффити-рассом сифатида ижодини бошлаган, кейинчалик неоэкспрессионизм услубидаги ишлари билан танилган. Рассом 1988 йилда гиёҳванд моддалар қабул қилишдан 27 ёшида вафот этган. 

Мавзуга оид