Жаҳон | 11:05 / 19.05.2017
16879
2 дақиқада ўқилади

Фото: Нью-Йоркда машинасини одамлар устига ҳайдаган шахс ноодатий тарзда кўрсатма берди

Фото: AFP

18 май куни Нью-Йорк шаҳридаги Таймс-скверда пиёдалар устига катта тезликда машинасини ҳайдаб борганидан кейин қўлга олинган ҳайдовчи тергов вақтида берган кўрсатмасида бу ҳаракатини амалга оширишдан олдин «ўз ўлими ҳақида овозни эшитгани» ҳақида айтган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига асосланган ҳолда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар тарқатди.

Автомобиль рулида бўлган 26 ёшли Ричард Роҳас ҳодисадан кейин қочишга уринганида полиция томонидан қўлга олинди. У айни вақтда полиция бўлимида қолмоқда. Аввалига маст ҳолда машина ҳайдагани айтилган Роҳас текширувлардан кейин маст бўлмагани аниқланди. Айни вақтда полиция унинг наркотиклар қабул қилгани бўйича ўтказилган тест натижасини кутмоқда.

TMZ таблоиди берган хабарга кўра, уни ҳибсга олишаётганда у полициядан ўзини отиб ташлашни сўраганди.

Фото Reuters

Полициядаги манба ушбу собиқ ҳарбий хизматчи (у ҳарбий-денгиз кучларидан хизматдан қайтган) маълум қилишича, Роҳас ўтган ҳафтада нотариал идорага пичоқ билан ҳамла қилгани туфайли қўлга олинганди. Ўшанда у ўзини кузатишаётганидан хавфсираётгани ҳақида кўрсатма берганди.

Унинг дўстлари айтишича, ҳарбий хизматдан қайтгач, Роҳаснинг ўзини тутиши бутунлай ўзгарган. У интернетда ўзини аҳмоқона тутиб, «жинниларга хос» ёза бошлаган. Унда шунингдек пул билан муаммолар бўлган.

18 май кунининг иккинчи ярмида Таймс-Скверда қизил рангли Honda катта тезликда ҳаракатланиб одамлар гуруҳини уриб кетди. Охирги маълумотларга қараганда, бу ҳодиса оқибатида 18 ёшли қиз ҳалок бўлган, 20дан ортиқ киши жароҳатланган.

Фото AP

Мавзуга оид