Жаҳон | 08:37 / 20.05.2017
2878
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда паром ёниши оқибатида 80 дан кўпроқ киши бедарак йўқолди

Фото:maritime-executive.com

19 май куни кечки вақт Индонезиянинг Ява оролидан Баликпапан шаҳрига кетаётган паромда ёнғин чиқди. Бунинг оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 80 дан кўпроқ киши бедарак йўқолган.

Паром бортида ҳаммаси бўлиб 178 киши бўлган. Ёнғин паромнинг автомобиллар турган палубасида чиққан. Экипаж аъзоларининг ёнғинни ўчиришга уринишлари самара бермаган. Шунда кема сардори экипаж ва йўловчиларга қутқарув жилетларини тақиб, паромни тарк этишни буюрган. 

Айни вақтда 91 киши қутқариб олинган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид