Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқдаги терактлар қурбонлари сони 35 кишигача ошди
Фото:armenpress
19 май куни Ироқ пойтахти Бағдодда ва Басра вилоятида содир этилган терактлар оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 20 май куни AFP ахборот агентлиги хабар берди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Бағдоддаги иккита теракт ҳамда Басранинг шимоли ва жанубидаги терактлар оқибатида 50 дан кўпроқ одам жароҳат олган.
As Sumaria телеканалининг Бағдод раҳбариятига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, Бағдоддаги биринчи портлаш миналаштирилган автомобилдаги террорчи асосан шиалар яшайдиган Абу-Дашир мавзесига киришда текшириш учун тўхтатилганда содир бўлган. Иккинчи ҳудкуш Абу-Дашир туманида жойлашган полиция бўлими яқинида миналаштирилган автомобилни портлатган. Бағдод вилояти операциялар штабида таъкидланишича, Ироқ разведкаси бу ҳужумлар ҳақида билган. Шу сабабли Ироқдаги назорат-ўтказиш пунктларида хавфсизлик чоралари кучайтирилганди.
Шу куни аввалроқ шундай портлашлар Басра вилояти шимоли ва жанубидаги Румайла ва Садра назорат-ўтказиш пунктларида юз берган. Вилоят маъмуриятида таъкидланишича, Румайлада камида 7 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар портлаш яқинида бўлган автобус йўловчилари бўлиб, улар асосан болалар ва аёлларни ташкил қилган. Садрадаги терактда 3 ҳарбий ҳалок бўлган, яна 3 нафари жароҳат олган.
Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
08:46 / 02.03.2026
Бундесвер аскарлари жойлашган объектлар Эрон томонидан ўққа тутилди
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
09:20 / 23.02.2026
Зеленский: Лвивдаги терактни РФ Telegram орқали ташкил этган
16:41 / 22.02.2026