Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдга келди
Фото: uza.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиш режалаштирилган.
Саудия Подшоҳи ва Валиаҳди билан музокараларда мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026