Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда суд ижрочиси пичоқланди
Иллюстратив фото
Суд ижрочиларининг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 23.01.2017 йилги суд буйруғига кўра қарздор Фозилов Асилбек Шерқуловичдан ундирувчи Юсупова Нафосат Исомовна фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича алимент қарздорлигини ундириш мақсадида 2017 йил 12 май куни қарздор яшаш манзили Жиззах туман Қулама ҚФЙ, Н.Зухуров кўчаси 3-уйга Ш.Рашидов туман бўлими суд ижрочиси Убайдуллаев Икром ундирувчи Юсупова Нафосат билан бирга борган.
Қарздор яшаш манзилидан 1 дона “LG” русумли телевизор хатлаб олиб чиқилган, шундан сўнг ундирувчи суд ижрочисига қарздорнинг Қулама ҚФЙ ҳудудида чорва моллари борлигини, ундирувни чорва молларга қаратишни сўраб мурожаат қилган. Суд ижрочиси И.Убайдуллаев қарздорни дала ҳовлисини кўздан кечираётганида қарздор қаршилик кўрсатиб, дастлаб суд ижрочиси танасига икки маротаба, сўнгра ундирувчи Н.Юнусова танасига 5-6 маротаба пичоқ билан оғир тан жарохати етказган. Қарздор воқеа жойидан қочиб яширинган. Суд ижрочиси ва ундирувчи шифохонага зудлик билан олиб келинган.
Жиззах туман ИИБ ходимлари томонидан қарздор Фозилов Асил ушланган ва Жиззах туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддасининг 3-қисми ҳамда 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўз фарзандидан меҳрини қизғаниб, моддий томондан таъминлашдан бош тортиб, ўз оталик бурчини бажармагани етмагандек Фозилов Асилбек Шерқулович қотиллик жиноятига қўл урди. Энди у мазкур қилмишлари учун умрининг кўп қисмини панжара ортида ўтказишига тўғри келади.
Суд департаментининг Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи
О.Ҳамрақулов
Мавзуга оид
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026
Жиззах вилоятида иккита Cobalt Hyundai’ни тўхтатди. Ҳайдовчи ва йўловчилар калтакланган
19:17 / 15.02.2026