Фото: Жастин Трюдо Ванкуверда битирувчи талабалар олдидан югуриб ўтди
Канада бош вазири Жастин Трюдо яна бир бор интернет қаҳрамонига айланди. У Ванкуверда битирув кечасига йиғилган талабалар орасидан спорт кийимида чопиб ўтган.
Бош вазирнинг шахсий фотосуратчиси Адам Скотти у югуриш кроссовкаси ҳамда шортикда Стэнли хиёбони ёқасида тўпланган ёшлар орасидан югуриб ўтаётган маҳални суратга олган.
Талабалар эса бош вазирни тўхтатиб, бирга суратга тушишни сўрашган.
«Биз суҳбатлашиб тургандик. Шунда Трюдо югуриб ўтди. Аввалига биз нима учун Канада бош вазири бу ердалиги ҳақида ўйладик. Кейин уни тўхтатдик ва дедик: «Эй, Трюдо, кел, биз билан суратга туш», дея эслайди бахтиёр битирувчи талабалардан бири Константин Марагос CBC телеканали эфирида.
Probably the coolest prom photo. Ever. @JustinTrudeau stopped to take a photo with these teens before prom https://t.co/37jQw6H20g pic.twitter.com/E5lSE4Bm5A
— Daily Hive Vancouver (@VancityBuzz) May 21, 2017
Канада бош вазири 2016 йилнинг августида Ванкувердаги Тофуно курортида суратга тушаётган келин-куёв даврасида сёрфингчи кийимида пайдо бўлиб, уларни қувонтирганди.
Суриялик қочқинлар оиласи Канада бош вазирига ўзига хос тарзда миннатдорчилик билдирди
Мавзуга оид
20:47 / 23.09.2023
Канада ва Ҳиндистонни уруштирган қотиллик. Ванкувер яқинида ўлдирилган синкҳ ким эди?
20:27 / 19.09.2023
Канада Ҳиндистонни ўз ҳудудидаги сиёсий қотилликда айблади
17:03 / 10.06.2023
Канада бош вазири ва молия вазири Киевга ташриф буюрди
14:29 / 23.08.2022