Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоккей, ЖЧ-2017: Финалда иштирок этувчи жамоалар аниқланди
Хоккей бўйича Россия терма жамоаси 2017 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида ҳисобда 2 шайба фарқ билан олдинда бора туриб, Канада терма жамоасига енгилди. Учрашув 2:4 ҳисобида якунланди. Канадаликлар мусобақанинг финалига йўл олдилар. Россия эса 3-ўрин учун кураш олиб боради.
2-бўлимда россияликлар Евгений Кузнецов ва Никита Гусевнинг шайбалари ҳисобига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олдилар.
Канадаликлар 3-бўлим бошида кўпчилик бўлганларидан унумли фойдаланиб, Марк Шайфлининг шайбаси эвазига ҳисобдаги фарқни камайтирдилар. Учрашувнинг охирги 5 дақиқаси ҳал қилувчи онлар бўлди – Канада Натан Маккиннон ва Райан О`Райлли шайбалари эвазига ҳисобда олдинга чиқиб, учрашувни ўз фойдасига бура олди. Канадаликларнинг охирги шайбасини бўш дарвозага Шон Кутюрье киритди.
Жаҳон чемпионати, 2017
Канада – Россия - 4 : 2 (0:0, 0:2, 4:0)
Шайбалар: 0:1, Кузнецов (Панарин, Кучеров), 32:16 (5x5); 0:2, Гусев (Шипачёв, Панарин), 34:50 (5x4); 1:2 – Шайфли (Маккиннон, Парэйко), 40:17 (5x4); 2:2, Маккиннон (Конечни), 55:07 (5x5); 3:2, О'Райлли (Мэтисон), 56:58 (5x5); 4:2, Кутюрье (О'Райлли, Парэйко) – 58:53 (en).
Иккинчи ярим финалда Швеция Финляндияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шайбаларни шведлардан Александер Эдлер, Жону Клингберг, Вильям Нюландер ва Юаким Нордстрём киритдилар. Финляндиядан бир жавоб шайбасини Йоонас Кемппайнен киритди.
Швеция – Финляндия – 4 : 1 (1:1, 2:0, 1:0)
Шайбалар: 1:0, Эдлер (Бекстрём), 01:49 (5x5); 1:1, Кемппайнен (Аалтонен), 04:45 (5x5); 2:1, Клингберг (Экман-Ларссон, Нюландер), 24:36 (5x4); 3:1, Нюландер (Бекстрём) , 35:42 (5x4); 4:1, Нордстрём (Крюгер), 53:52 (5x5)
Шу тариқа мусобақанинг финалида Канада ва Швеция учрашадиган бўлди. 3-ўрин учун Россия ва Финляндия курашади. Финал баҳси 21 май куни Кёльнда Тошкент вақти билан соат 23:45да, 3-ўрин учун учрашув эса Тошкент вақти билан соат 19:45да бошланади.
Мавзуга оид
11:05 / 07.07.2026
Канада Германиядан 12 та замонавий сувости кемасини сотиб олади
11:19 / 29.06.2026
ЖЧ кундалиги. 1/8 финалнинг илк иштирокчиси маълум, Корея лагерида можаро, Кабо-Верде сардорида муаммо
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
07:43 / 13.06.2026