17:19 / 21.05.2017
12118

Форс кўрфази давлатлари ва АҚШ терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олди

Фото: Daily Sabah

21 май куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёзда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳамда Форс кўрфази араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгашида вакиллари (6 давлат - Саудия Арабистони, Қатар, Уммон, Баҳрайн, БАА ва Кувайт) учрашди.

Музокаралар АҚШ президенти Доналд Трампнинг Саудия Арабистонига қилган илк расмий ташрифи доирасида ўтказилди. 

Йиғилишда кенгаш раиси -  Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Наиф, шунингдек, Қатар, Баҳрайн давлати раҳбарлари, Абу-Даби шаҳзодаси ҳамда Уммон бош вазири ўринбосари қатнашди.

Cаммит давомида АҚШ ва олти араб мамлакатлари ўртасида Ўзаро келишиш бўйича меморандум имзоланди. 

Мазкур саммитдан сўнг мусулмон давлати етакчилари Трамп билан терроризмга биргаликда курашиш бўйича музокаралар олиб бориши кўзда тутилган.

Top