Жаҳон | 11:34 / 21.05.2017
33319
1 дақиқада ўқилади

Видео: Трамп ва Саудия Арабистони қироли қиличлар билан рақс ижро этишди

АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистонига ташрифи вақтида қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд билан АҚШ делегациясининг Ар-Риёдга келиши муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда саудияликларнинг анъанавий рақси – "қиличлар билан рақс"ни ижро этишди.

Al Arabia телеканалининг маълум қилишича, ушбу рақсни ижро этишда шунингдек АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ва Трамп маслаҳатчиси Стив Бэннон ҳам иштирок этган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид