09:02 / 21.05.2017
13583

Трампнинг Исроилга келишига мисли кўрилмаган хавфсизлик чоралари кўрилмоқда

Фото: EPA

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилга ташрифи вақтида портлашлар ва заҳарли газлардан ҳимояланган меҳмонхона номерига жойлаштирилади. Бу ҳақда NBC телеканали хабар бермоқда.  

Телеканал маълумотларига кўра, Трампнинг King David меҳмонхонасидаги номери шундай қурилганки, бутун бино қулаганда ҳам хона бешикаст қолади, ундаги одамлар эса кичик жароҳатлар оладилар.

Меҳмонхона бошқарувчиси Шелдон Ритцнинг айтишича, хона АҚШ президентини газ ҳужумидан ҳимоялайдиган махсус вентиляция билан жиҳозланган.

Трампни қўриқлашда инфрақизил камераларга эга ҳаво шарлари ва портловчи моддаларни қидиришга мўлжалланган роботлар қўлланади.

Трамп ва унинг атрофидагилар учун озиқ-овқат маҳсулотлари америкалик ва исроиллик мутахассислар томондан текширилади. Трамп кортежи хавфсизлигини эса 10 мингдан кўпроқ полициячи таъминлайди.

Top